26.08.2022
509

ЛИБОС КИЙИШДА МЎЪТАДИЛЛИК ВА ТАҚВОГА АМАЛ ҚИЛИШ

 

      Ислом инсонни мукаррам қилиш бўйича кўрган чоралар ичида либос масаласи ҳам бор. Бу масалада инсоннинг кийиниш маданиятига риоя қилиши ўзи учун обрў ва мартаба экани, гўзаллик ва зийнат экани бир нечта китобларимизда зикр қилинган.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади: «Эй Одам болалари, батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини нозил қилдик. Тақво либоси, ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг оят-белгиларидандир. Шоядки эсласалар» (26-оят).

      Дарҳақиқат, инсон устидаги либос инсоннинг зийнати ҳисобланади. Ҳаммамизга маълумки, бутун дунёда ҳар ҳил миллат ва элатлар яшаб келаётган даврда ҳар бир миллатнинг ўз кийими ва урф одатлари борлиги айни ҳақиқатдир. Жумладан бизни мустақил ватанимизнинг ҳам ўзига хос миллий ва урф одатларимизга мос кийимлари мавжуд. 
Кийиниш маданиятига эътибор бериш ва миллий қадриятларимизга ҳурмат эҳтиром кўрсатган ҳолда кийим кийиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Аёллар ўртасида кенг тарқалиб бораётган қора ва қизил рангдаги ҳамма жойини ёпиб фақат кўзини ўзини очиб олишлари ва шу каби либосларни кийиб инсонларни эътиборини жалб қиладиган даражада бўлишлиги яхши эмас. Ҳар бир мусулмон киши кийим яъни либос кийишда ҳаддидан ошмасдан мўътадил ҳолда авратини ёпиб турадиган даражада кийнишлари динимиз талабидир.

Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири либосдир. Одамнинг аврати – айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарури авратни пинҳон тутадигани ҳисобланади. Лекин Аллоҳ инсоннинг авратдан бошқа аъзоларини ҳам тўсиш эҳтиёжи борлигини инобатга олиб, либосни зийнат тарзида нозил қилди. Худди шунингдек, либосни ўз ўрнида, яъни шариатга мувофиқ кийган инсон зийнатли ҳисобланади. Сиз билан бизнинг кийган либосимиз бизни кимлигимизни ва ўтган аждодларимиз ва ота оналаримизни сиймосини англатади шуни эсимиздан чиқармаслигимиз зарур. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон кийим кийишликда ҳаддидан ошмаганлар ва ҳар қандай кийимни кийиб юрганлар ва кийимга қараб инсонларни ажратмаганлар. Бундан маълум бўладики, биз мўмин мусулмон инсонлар доимо кийинишимизда ва юриш туришимизда мўътадил ҳолда ва ҳаддан зиёд исрофга йўл қўймаслигимиз шариатимиз кўрсатмаларидан ҳисобланади.

             Юқорида айтганимиздек, Аллоҳ таоло кийим-бошни инсонга авратини тўссин, ўзини тузатсин, деб берган. Аммо барча соҳада ҳаддида турмаган инсон бу ўринда ҳам турли бузуқликларга йўл қўйди. Баъзилари кийим-бошни фахр ва ғурур воситаси, иккинчилари уни ҳаётдаги асосий мақсад қилиб олди. Қадр-қийматни ҳам кийим-бош билан ўлчай бошлади. Учинчилари кийимни тор ва юпқа кийиб, ундан кўзланган асосий мақсадни суиистеъмол қилишга киришди. Хусусан, тарбиясиз аёллар либосни айнан авратни бўрттириб кўрсатиш учунгина кийдилар. Бу эса юксак инсоний шарафни ерга урадиган ҳолатдир. Шунинг учун ҳам Ислом бу ишларда ўз таълимотларини жорий қилди.  Бошқа динлар, тузумлар ва халқларнинг бу борадаги тасарруфларига қарайдиган бўлсак, Исломдаги каби мўътадилликни кўрмаймиз. Улар ёки у тарафга, ёки бу тарафга оғиб кетган бўладилар.  Еб-ичишда ҳам, кийинишда ҳам, садақа қилишда ҳам доимий ва чегарасиз равишда исрофга йўл қўядилар. Энг ёмони, бу масалада дунёқарашлари нотўғри бўлгани сабабли ейдиган таомлари, ичадиган ичимликлари, киядиган кийимлари ва қиладиган садақалари ила манманлик, мутакаббирлик қиладилар. Кийинишда мўътадилликни сақламасдан, ўзгаларга тақлид қилиш тақвадорлик ҳисобланмайди. Бу ҳақда:“Аёл кишининг юзини беркитиши, қўлларига қўлқоп тақиб олиши ёки айрим йигитларнинг узун соқол қўйиб олиши уларнинг тақводорлигини ифодаламайди. Аслида тақво инсоннинг қалбида бўлиб, унинг нишонаси амалда ва инсонлар билан муомалада намоён бўлади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳадиси шарифларидан бирида:  
"التقوى ها هنا وأشار إلى القلبِ بحسْبِ امريءٍ من الشرِّ أن يحقِرَ أخاه المسلمَ" 
яъни: “Тақво бу ерда, деб қалбга ишора қилдилар ва “Бир кишининг ёмонлигига биродарини таҳқирлаши етарли бўлади”, дедилар” (Имом Муслим ривоятлари).

Ҳозирда айрим йигитлар бетартиб соч-соқол қўйиб, атрофидагилар билан қўпол ва дағал муомалада бўлиши, ҳар-хил бемани ёзув ва расмлар туширилган футболка, калта шим ва  шиппакларда кўчани тўлдириб юриши мусулмончилик одобларига тўғри келмайди.  Мусулмон кишининг одоби унинг қуруқ даъвосида эмас, балки, юриш-туриши, ҳаракоту саканотида намоён бўлиши лозим. Ўрни келганда шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, баъзи қизларимизнинг миллийлигимизга муносиб бўлмаган, тиззалари йиртиқ-ямоқ шимларни, "мода" деб турли бемаъни расм ва ёзув солинган кийимларни кийиб олишлари адабсизлик ва ҳаёсизликдир. Зеро, аёл-қизлар Аллоҳ берган ҳусну жамолини кўча-кўйда кўз-кўз қилиб гуноҳга ботмай, иффатли кийинишлари керак” дейилади.
Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлга ҳидоят қилиб, икки дунё саодатига еткарсин! 

 

                       ХАДИЧАИ КУБРО аёл қизлар ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Нурмухамедова Ирода

 

Другие новости

Sendan yetimlar haqida so‘raydilar
20.04.2026 2
Sendan yetimlar haqida so‘raydilar Islom dinida yetimlarga rahm-shafqat qilish, ularning huquqlarini himoya qilishga targ‘ib qilingan ko‘plab oyat-hadislar bor. Islom tarixiga nazar tashlaydigan bo‘lsak sahobalar, tobe’inlar va taba’ tobe’inlar davrlarida musulmonlarning...
Подробнее
UZR SOHIBLARIGA DOIR FIQHIY HUKMLAR
19.04.2026 2
UZR SOHIBLARIGA DOIR FIQHIY HUKMLARUzr sohibi badanidan uzluksiz tahorat sindiruvchi narsa chiqib turgan kishidir. Masalan bavlni tuta olmaslik, ich ketishi, uzluksiz yel kelib turishi, ko‘zdagi kasal sabab undan rangi o‘zgargan,...
Подробнее
Jihod tushunchasini soxtalashtirayotganlardan ogoh boʻlaylik
10.04.2026 9
Oxirgi yillarda jihod qilayotganini daʼvo qilib urush boʻlayotgan yurtlarga ketib qolayotganlar haqidagi xabarlar koʻpaydi. Bunga sabab boʻlayotgan narsa esa jihodning asl mohiyati, uning qanday amal ekani haqida ilmga ega boʻlmaslikdir....
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2026 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry