29.06.2026
41

📢 30 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ

#xabar #qabul2026
📢 30 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2026-2027 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига барча йўналишлар бўйича абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (✔️Бакалавр✔️Магистратура✔️Модул таълим тизими);

Мир Араб олий мадрасаси

Ҳадис илми мактаби

Имом Термизий номидаги ислом институти ва 
💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 

🗓 қабуллар 2026 йил 30 июндан 20 июлгача давом этади. 

 

🗂️ Олий диний таълим муассасалари бакалавр босқичига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);

🌐 

хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган

 ва мамлакатимизда 

нострификациядан

 ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.

🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚чет тиллари бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади;
📁чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун)

🗂️ Тошкент ислом институтининг магистратура босқичига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 олий диний таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади);
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📚араб тили бўйича камида С1 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат нусхаси (асли кўрсатилади). Мазкур сертификатга эга бўлган абитуриентга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл тақдим этилади.

🗂️ Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган талабгорлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 

✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза;
🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади);
📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада;
👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади);
📄 иш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома;
🗂 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда).

🗣 

Абитуриентларга қулайлик:

 Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига ҳужжат топшириш истагидаги абитуриентлар ўзларига яқин бўлган диний таълим муассасасининг қабул ҳайъати орқали республикадаги исталган диний таълим муассасасига ҳужжат топширишлари мумкин.

🟢

Эслатма: 

Диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда мактаб, академик лицей ёки коллежни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ва ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно.

🖥 

@qabulmuslimuz

Другие новости

DINIY TA’LIM MUASSASALARIGA KIRISH IMTIHONLARI SANASI VA MANZILLARI MA’LUM BO‘LDI
29.07.2026 34
#xabar #kirish_imtihoni #sana #manzil📢📍DINIY TA’LIM MUASSASALARIGA KIRISH IMTIHONLARI SANASI VA MANZILLARI MA’LUM BO‘LDI 🗣2026–2027 o‘quv yili uchun O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga kirish test...
Подробнее
2026–2027 o’quv yili uchun O’zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o’rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga hujjat topshirgan Toshkent hududi abituriyentlari diqqatiga!
29.07.2026 30
📢 2026–2027 o’quv yili uchun O’zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o’rta maxsus diniy ta’lim muassasalariga hujjat topshirgan Toshkent hududi abituriyentlari diqqatiga!🗓 IMTIHON SANASI:2–3 avgust kunlari (Abituriyentning o’z ruxsatnomasida aniq...
Подробнее
qabul haqida
11.05.2026 98
#xabar #diniy_talim #tavsiya📢 DINIY TA’LIM MUASSASALARIGA KIRISH IMTIHONI QAYSI FANLARDAN O‘TKAZILADI? 🔅2026-2027 o‘quv yilida O‘zbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi oliy va o‘rta maxsus islom ta’lim muassasalariga kirish imtihonlari quyidagi fanlar bo'yicha...
Подробнее
Мы в соц сетях

Наши контакты

Телефон: +998 (71) 248-47-52
E-mail: xadichai-kubro@umail.uz
Адрес: Toshkent shahar, Olmazor tumani, Fayziobod ko'chasi, 1-uy
©2026 All Rights Reserved. This template is made with by Cherry